Сардоба сув омбори тўғони бузилиб, сув тошиб чиқишига кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлган

 

Мутахассисларнинг фикрича, Сардоба сув омборидан сув тошиб чиқишига 1 майга ўтар кечаси ёғган кучли ёмғир ва шамол сабаб бўлган. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалининг 18:00 даги янгиликлар дастурида таъкидлаб ўтилди.
Эслатиб ўтамиз, воқеа жойида Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ҳукумат комиссияси ташкил этилган, фавқулодда вазият оқибатларини бартараф этиш, вақтинча кўчирилган аҳолига ҳар томонлама ёрдам бериш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

«Ҳамма масалалар шу жойнинг ўзида ҳал этиб борилмоқда. ФВВ ва бошқа хизматлар сафарбар этилиб, сув омбори яқинидаги маҳаллалар аҳолиси хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинди», — дейилади «Ўзбекистон 24» телеканали лавҳасида.

Қайд этишларича, қутқарув ишларига кўплаб вертолёт ва махсус техникалар жалб этилган.

www.daryo.uz

Oxirgi yangilash: 17 Сентябрь 2020