Инспекция ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Cув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Катта ва алоҳида муҳим сув хўжалиги объектларининг техник ҳолатини ҳамда бехатар ишлашини назорат қилиш давлат инспекцияси (кейинги ўринда «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси деб аталади) гидротехника иншоотлари хавфсизлиги устидан давлат назорати соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигига ҳисоб беради. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси тизимига маҳаллий давлат бошқарув органларидан мустақил бўлган ва бевосита «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясига ҳисоб берадиган худудий инспекторлар киради. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа хужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармоишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармоишларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ўз фаолиятини давлат бошқарувининг бошқа органлари, ҳуқуқини муҳофаза қилиш органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро хамкорликда амалга оширади. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмаларининг моддий-техника таъминоти, шунингдек «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси тизими ходимлари меҳнатга хақ тўлаш «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекциясига ажратиладиган маблағлар доирасида давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади. «Давсувхўжаликназорат» давлат инспекцияси юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрига эга бўлади.

Oxirgi yangilash: 10 Октябрь 2019