Бошлиқ
Эрназаров Назимжон
"Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи:
Телефонлар: (998 71)226-69-10,226-71-66
Факс:(998 71)226-62-63
E-mail: v-nadzor@sks.uz
Қабул кунлари:
Душанба 14:00 - 17:00
Чоршанба10:00 - 13:00
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарлик қилади, «Давсувхўжаликназорат» инспекциясига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси марказий аппарати тузилмасига ходимларнинг белгиланган умумий сони доирасида ўзгартиришлар киритади, штат жадвалини, шунингдек «Давсувхўжаликназорат» инспекцияси марказий аппарати харажатлари сметасини тасдиқлайди;
«Давсувхўжаликназорат» инспекцияси марказий аппарати ходимларини, ҳудудий инспекторларни белгиланган тартибда лавозимига тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.
Бошлиқ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
МЕҲНАТ ФАОЛИЯТИ
1974-1979йй.-Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институтининг талабаси
1979-1982йй.- Давлат сув қурилиши қўмитасининг “Намангансувқурилиш” трестига қарашли 4-сонли қурилиш-монтаж бошқармаси қурилиш муҳандиси, бош иқтисодчиси, техник бўлим муҳандиси
1982-1994йй.- Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлигининг Наманган вилояти Учқўрғон тумани сув хўжалиги бирлашмаси бош муҳандиси, бошлиғи
1994-1996йй.- Наманган вилояти Сув хўжалиги бирлашмаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
1996-2003йй.- Наманган вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғининг сув тизимларида фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари
2003-2005йй.- Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари
2005-2005йй.- Наманган вилояти 9-сонли Қурилаётган корхоналар бирлашган дирекцияси директори
2005-2007йй.- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Капиталь қурилиш ва қурилиш ишларини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи
2007-2011йй.- Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари
2011-2017йй.-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Давсувхўжаликназорат" инспекцияси бошлиғи
2017-2018йй.- Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи
2018й. ҳ/в. - Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги "Давсувхўжаликназорат" давлат инспекцияси бошлиғи