Ўзбекистон 4та йирик ва 16та кичик ГЭС қуради

Ўзбекистон 4та йирик ва 16та кичик ГЭС қуради

«Ўзбекгидроэнерго» компанияси 2025 йилгача қуввати 30 МВт.дан ортиқ бўлган 4та катта ГЭСни, 16та янги кичик ГЭСни қуради ва 21та ҳозир ишлаб турган ГЭСни модернизация қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси гидроэнергетика соҳасини 2020-2024 йилларга мўлжалланган ривожлантириш концепцияси лойиҳасида айтилган.

Барча амалга ошириладиган лойиҳаларнинг умумий қиймати 2,6 миллиард доллардан ошади, улардан қарийб 600 миллион доллари - жалб этилаётган кредит маблағлари.

Натижада йилига ишлаб чиқарилувчи электр энергия ҳажми 2 826 млн кВт/с.га ортиши таъминланади. Шу билан бирга, «Ўзбекгидроэнерго» АЖ тузилмасида станциялар умумий сони 57та ГЭСга етади, улар жами 9 343 млн кВт/с. электр энергияси ишлаб чиқаради.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда 37та амалдаги гидроэлектростанциядан 7та янги гидроэлектростанция фойдаланишга топширилди, қолганлари - 30-80 йил муқаддам қурилган.

 

манба:kun.uz

Oxirgi yangilash: 30 Октябрь 2019