Қишлоқ хўжалиги учун сув олиш лимитлари тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан 2021 йилнинг март-сентябр ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишлари учун сув олиш лимитлари тасдиқланди.
Улар:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 4 млрд куб;
- Андижон вилояти — 1,757 млрд куб;
- Бухоро вилояти — 2,326 млрд куб;
- Жиззах вилояти — 1,817 млрд куб;
- Қашқадарё вилояти — 3 млрд куб;
- Навоий вилояти — 899 млн куб;
- Наманган вилояти — 1,672 млрд куб;
- Самарқанд вилояти — 2,279 млрд куб;
- Сурхондарё вилояти — 2,410 млрд куб;
- Сирдарё вилояти — 1,648 млрд куб;
- Тошкент вилояти — 2,399 млрд куб;
- Фарғона вилояти — 2,115 млрд куб;
- Хоразм вилояти — 2,725 млрд куб.
2021 йил 20 апрелгача ёзги суғориш мавсумида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолчилари бўйича тегишли шартномалар тўлиқ расмийлаштирилади.
Жорий йилда жами 100та ирригация ва мелиорация объектлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилинади ҳамда бошқарувга берилади.
Сув танқислигининг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.
манба:www.kun.uz