Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш каналлари

Коррупция факти тўғрисида хабар бериш

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси тизими фаолияти билан боғлиқ қонунчилик бузилиши ҳолатлари ёки ходимларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари маълум бўлса, Инспекциянинг “Ишонч телефони” орқали хабар қилишингиз ёки қуйидаги ҳавола орқали маълумотларни тўлдириб юборишингиз мумкин:

Мурожаат юбориш ойнасига ўтиш

Жисмоний шахслар ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Ишонч телефони” орқали қабул қилиш ҳафтанинг иш кунларида соат 9:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади.

Унда фуқаролар “Сувхўжаликназорат” инспекцияси тизими ходимлари томонидан йўл қўйилаётган коррупция ва бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар, шунингдек соҳага оид содир этилган ёки этилаётган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришлари мумкин.

Мурожаатлар анонимлиги ҳамда қўнғироқ эгаси томонидан берилган маълумотлар сир тутилиши кафолатланади.

Коррупциявий ҳолатлар ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари:

Ишонч телефони рақами – (+998) 55-520-71-66

Расмий сайтдаги саҳифа – https://v-nadzor.gov.uz

Электрон почта манзили – anticorruption@v-nadzor.gov.uz

Фейсбук саҳифа – https://www.facebook.com/profile.php?id=61558060948025

Oxirgi yangilash: 14 Сентябрь 2024