Қишлоқ хўжалиги учун сув олиш лимитлари тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамасининг “Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги объектларидан фойдаланиш борасида давлат-хусусий шерикликни кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжат билан 2021 йилнинг март-сентябр ойларида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш ишлари учун сув олиш лимитлари тасдиқланди.

Улар:

2021 йил 20 апрелгача ёзги суғориш мавсумида сувдан фойдаланиш ва сув истеъмолчилари бўйича тегишли шартномалар тўлиқ расмийлаштирилади.

Жорий йилда жами 100та ирригация ва мелиорация объектлари давлат-хусусий шериклик асосида модернизация қилинади ҳамда бошқарувга берилади.

Сув танқислигининг олдини олиш мақсадида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар прогноз кўрсаткичлари тасдиқланди.

манба:www.kun.uz