“ҚУЛОҚЛИ” НАСОС СТАНЦИЯСИГА СУВ КЕЛТИРУВЧИ КАНАЛНИНГ БОШ ҚИСМИ ТАЪМИРЛАНДИ

“ҚУЛОҚЛИ” НАСОС СТАНЦИЯСИГА СУВ КЕЛТИРУВЧИ КАНАЛНИНГ БОШ ҚИСМИ ТАЪМИРЛАНДИ

Қамаши туманидаги “Қулоқли” насос станциясига сув келтирувчи каналнинг Қашқадарё дарёсидан сув олувчи қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилди.

– Таъмирлаш-тиклаш ишларига жами 250 нафар сув хўжалиги ходимлари жалб этилди, – дейди “Яккабоғ-Ғузор” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Ғавсиддин Муродов. – Ҳашар усулида 8 та сепоя тикланди. Дамбани мустаҳкам ҳимоялаш учун 2 мингдан зиёд қопларга қум тўлдирилиб, босилди. Бу ишларни амалга оширишда 1 дона экскаватор ва 1 дона бульдозер кучидан унумли фойдаланилди.

Маълумот учун: “Қулоқли” насос станциясида 8 та агрегат мавжуд бўлиб, секундига 7,2 м3 сув тортиш қувватига эга. Ушбу насос станцияси орқали туманнинг жами 5 минг гектардан зиёд экин майдонлари суғорилади.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати

манба:www.water.gov.uz 

Oxirgi yangilash: 07 Ноябрь 2024