Қамаши туманидаги “Қулоқли” насос станциясига сув келтирувчи каналнинг Қашқадарё дарёсидан сув олувчи қисмида таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилди.
– Таъмирлаш-тиклаш ишларига жами 250 нафар сув хўжалиги ходимлари жалб этилди, – дейди “Яккабоғ-Ғузор” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи Ғавсиддин Муродов. – Ҳашар усулида 8 та сепоя тикланди. Дамбани мустаҳкам ҳимоялаш учун 2 мингдан зиёд қопларга қум тўлдирилиб, босилди. Бу ишларни амалга оширишда 1 дона экскаватор ва 1 дона бульдозер кучидан унумли фойдаланилди.
Маълумот учун: “Қулоқли” насос станциясида 8 та агрегат мавжуд бўлиб, секундига 7,2 м3 сув тортиш қувватига эга. Ушбу насос станцияси орқали туманнинг жами 5 минг гектардан зиёд экин майдонлари суғорилади.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати
манба:www.water.gov.uz