Янги йил байрам табриги

                                                                  АЗИЗ ВА ҲУРМАТЛИ ҲАМКАСБЛАР!
                                 Жонажон диёримизга янги – 2025 йил кириб келмоқда!
Мана шу шукуҳли дамларда, Инспекцияда фаолият кўрсатаётган барча ҳамкасбларимизни ва уларнинг оила аъзоларини кириб келаётган Янги йил билан чин юракдан самимий муборакбод этаман!
Ҳурматли ҳамкасблар!
2024 йилда биргаликдаги меҳнатимиз туфайли сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан самарали Давлат назорати амалга оширилди ҳамда  сув исрофгарчилигининг олди олинди.
Барча эришган ютуқларимиз учун, Сизларга чин дилдан миннатдорлик билдираман.
Муҳтарам ҳамкасблар!
Янги йилда Инспекция фаолияти самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратамиз. Инспекциянинг назорат функцияларини рақамлаштирамиз. Тадбиркорлик субъектлари фаолиятида Хавфни таҳлил қилишнинг электрон тизимини жорий этамиз. Сув ҳўжалиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ва уларга киритилган ўзгартиришларни тушунтириш, уларнинг талаблари бузилишининг олдини олишга қаратилган профилактика тадбирларини ўтказишга эътиборни кучайтирамиз.
Мухтасар айтганда, сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан Давлат назорати самарадорлигини янада оширишга, сув хўжалиги соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини назорат қилишга бор куч ва имкониятларимизни тўлиқ сафарбар этамиз.
Қадрли ҳамкасблар!
Янги йилда Сиз ва оила аъзоларингизга мустаҳкам соғлиқ, узоқ умр, хонадонингизга тўкин-сочинлик ва файзу барака тилайман!
Мустақил Ўзбекистонимизнинг равнақи ва фаровонлиги йўлида олиб бораётган эзгу ишларингизда омад ҳамиша ҳамроҳ бўлсин!
 

Рустам Рахимов,
                 “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи

 

 

 

 

Oxirgi yangilash: 27 Январь 2025