КОРРУПЦИЯ-Инсонлар фаравонлигига қарши жиноят!

КОРРУПЦИЯ-Инсонлар фаравонлигига қарши жиноят!

9 декабр халқаро Коррупцияга қарши курашиш куни ва Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан 2024 йил 5 декабр куни  "Сувхўжаликназорат" инспекцияси марказий аппаратида "КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА МАНФААТЛАР ТЎҚНАШУВИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ" мавзусида тадбир ўтказилди. 

Тадбирда Инспекция бошлиғи Р.Рахимов Аксилкоррупция ойлиги тадбирларида фаол қатнашиш, инспекция тизимида коррупциянинг олдини олиш бўйича чораларни кучайтириш ва бу иллатга қарши курашиш бўйича мунтазам тарғибот олиб бориш зарурлигини таъкидлади. 
Инспекция тизимида коррупцияга йўл қўймаслик, коррупцияга қарши муросасиз курашиш юзасидан ходимларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини ошириш ҳақида фикрларини билдирди. 

"Сувхўжаликназорат" инспекцияси  жамоатчилик учун, оммавий ахборот воситалари вакиллари учун доимо очиқ эканлигини эътироф этди.

инспекция матбуот хизмати

Oxirgi yangilash: 18 Декабрь 2024