"Ҳуқуқий заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 сентабрдаги 588-сон 2024-2025 йилларда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг 36-бандида Давлат хизматчилари ўртасида “Ҳуқуқий заковат” интеллектуал ўйинини ўтказиш белгиланган.
Шу муносабат билан, жорий йилнинг 2 декабрь куни ташкил этилган "Ҳуқуқий заковат" интеллектуал ўйинида Инспекциянинг 6 нафар ходимлари ҳам иштирок этиб, 27 та вазирлик ва идоралар ўртасида 5-ўринни, инспекциялар ўртасида эса 1-ўринни эгаллади.
Матбуот хизмати