Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда инспекциянинг салоҳиятини ошириш дастури лойиҳаси кўриб чиқилди

Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги билан биргаликда инспекциянинг салоҳиятини ошириш дастури лойиҳаси кўриб чиқилди

Жорий йил 7 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясида  Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги томонидан молиялаштириладиган Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси (3-босқич) билан биргаликда давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси салоҳиятини ошириш дастури лойиҳаси кўриб чиқилиб, муҳокама қилинди.
Мазкур дастур мутахассисларга сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш тамойиллари ҳамда амалиётлари бўйича билим ва кўникмаларини оширишни мақсад қилган. 

Дастур доирасида ташкил этиладиган курслар орқали мутахассислар сув ресурсларини ҳисобга олиш борасида мустаҳкам билим ва амалий кўникмаларга эга бўлишлари кутилмоқда.
Шунингдек, курслар мутахассисларни сув истеъмолчилари билан алоқаларни яхшилаш, гидротехника иншоотлари ва насос станцияларининг техник ҳолатини мониторинг қилиш ҳамда қарама-қаршиликлар ва мувозанат тамойиллари бўйича зарурий билимлар билан таъминлайди. Олинган билимлар сув хўжалиги объектлари хавфсизлиги ва ишончлилигига эришишда муҳим аҳамиятга эга.

Курслар орқали рақамли технологиялар ва сунъий интеллектдан фойдаланиш, сув хўжалиги объектларида ҳамда далада хавфсизлик чораларини қўллаш, норматив-хуқуқий асослар бўйича малака ошириш имконияти яратилади. Бу билим ва кўникмалар сув хўжалигидаги самарадорлик ва хавфсизликни яхшилашга ҳисса қўшади.

Ахборот хизмати

Oxirgi yangilash: 05 Декабрь 2024