“ТОШРАБОТ-ЎРТАЧЎЛ” ИРРИГАЦИЯ ТИЗИМИ БОШҚАРМАСИДА ЁРДАМЧИ ХЎЖАЛИКЛАР ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙМОҚДА
Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Навоий вилоятига бириктирилган вакил С.Алимардонов, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи Р.Раҳимов ҳамда Қуйи Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи в.б. О.Садинов “Тошработ Ўртачўл” ирригация тизими бошқармаси томонидан амалга оширилаётган ишлар, жумладан, ёрдамчи хўжалик фаолияти билан танишди.
Бошқарма қошида мутахассис-ходимларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш мақсадида ташкил қилинган беданачилик фаолияти юқори самара бермоқда.
– Бугунги кунда бошқармамиз қошида 550 бош бедана боқилмоқда, – дейди “Тошработ-Ўртачўл” ирригация тизими бошқармаси бошлиғи М.Қурбонов. – Бедачиликдан олинган даромадлар бошқармамиз мутахассис-ходимларини қўшимча рағбатлантиришга йўналтирилмоқда. Бундан ташқари ёрдамчи хўжаликларимизда деҳқончилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ҳам кенг йўлга қўйилган.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
манба:https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/25077