Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонунлари ижросини таъминлаш билан боғлиқ давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва  “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонунлари  ижросини таъминлаш билан боғлиқ давра суҳбати ўтказилди.

"Сувхўжаликназорат" инспекциясида 2024 йил 13 сентябр куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва  “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида"ги Қонунлари  ижросини таъминлаш билан боғлиқ давра суҳбати ўтказилди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг Коррупцияга қарши курашиш ва комплеанс назорат бўлими ходимлари Ш.Кулимбетов ва Б.Чорақуловлар иштироки таъминланиб, коррупциявий ҳолатларни олдини олиш ва унга қарши кескин курашиш бўйича ўз тавсияларини бердилар.
Инспекция бошлиғи Р.Рахимов “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги ва “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонунлари талаблари асосида иш ташкил қилиш, коррупцион холатларга  йўл қўймаслик, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тўлиқ қонуний тартибга солиш ва коррупцияга қарши чора-тадбирлар самарадорлигини ошириш, ишчи ҳодимларни ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг ҳар қандай кўринишларига бархам бериш тўғрисида сўз юритилди.

ахборот хизмати

Oxirgi yangilash: 14 Сентябрь 2024