ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУНИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ ТЎҒРИСИДА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ 2023-ЙИЛ 30-АВГУСТДАГИ “ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИНИНГ ХАВФСИЗЛИГИ ТЎҒРИСИДА”ГИ 865-СОНЛИ ҚОНУНИНИНГ МАЗМУН МОҲИЯТИ

“Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида” Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 1999 йилда қабул қилинган бўлиб, унда буюртмачи, лойиҳа ва пудрат ташкилотларининг мажбуриятлари, Сув хўжалиги, Қурилиш, уй-жой ва коммуннал хўжалиги, Фавқулодда вазиятлар ва Мудофаа вазирликлари, Миллий гвардия ҳамда Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ваколатлари белгиланмаган.

Қонунда, шунингдек, гидротехника иншоотларидан фойдаланиш даврида содир бўлган авария натижасида етказилган зарарни қоплаш, гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш соҳасида халқаро ҳамкорлик, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги қоидаларини бузилиши бўйича жавобгарлик каби масалалар назарда  тутилмаган.

Гидротехника  иншоотларидаги лойиҳа-қидирув ишларини илмий-техник жиҳатдан кузатишда илмий ташкилотлар иштирокини таъминлаш белгиланмаган.

Республикамиздаги мавжуд сув хўжалиги объектларини техник соз ҳолатда сақлаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва улардан ишончли фойдаланиш, сув хўжалигини ривожлантириш, соҳага ажратилаётган бюджет маблағлари самарадорлигини таъминлаш мақсадида кейинги
йилларда сув хўжалигида амалга оширилган иқтисодий ислоҳотлар, сув хўжалиги объектларини қуриш, улардан фойдаланиш, шунингдек, хорижий тажриба натижаларидан келиб чиқиб, “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини янги таҳрирда қабул қилиш кераклиги талаб этилди.

Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги ПФ–6200-сон Фармони билан «Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини замонавий талаблар ва ёндашувлар асосида ишлаб чиқиш белгиланганди.

Ўзбекистон Республикасининг “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида” янги қабул қилинган Қонунини қабул қилишда миллий қонунчилик ҳамда хорижий давлатлар, жумладан, Япония, АҚШ, Германия, Россия Федерацияси, Молдова, Озарбайжон, Тожикистон ва бошқа давлатларнинг соҳага оид қонунчилиги ўрганилди. Россия, Туркия ва Австрия давлатларининг экспертлари томонидан Қонун лойиҳаси кўриб чиқилди, берилган таклифларга асосан “Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни янги таҳрирда қайта ишлаб чиқилди.

Қонун 6 та боб ва 34 та моддадан иборат.  Эски таҳрирдаги Қонуннинг 59 та бандига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди, 6 та банди чиқариб ташланди, шу билан бирга, 167 та янги бандни ўз ичига олувчи 20 та янги модда киритилди.

Бундан ташқари, Қонунда Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Тоғ-кон, геология ва саноат хавфсизлигини назорат қилиш инспекциясининг ваколатлари ва мажбуриятлари белгиланди.

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги устидан давлат назоратини махсус ваколатли давлат органининг ўз ваколати доирасида гидротехника иншоотлари ҳудудига монеликсиз кириши, шунингдек, ўз назорати остидаги гидротехника иншоотларини бир йилда камида икки марта текшириши белгиланди.

Гидротехника иншоотларини қуриш ва реконструкция қилиш лойиҳаларида, биринчи навбатда, уларнинг хавфсиз ва ишончли ишлашини таъминлаш муҳим этиб кўрсатилди.

I ва II синфга мансуб гидротехника иншоотларини лойиҳалашда нуфузли халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини жалб қилиш  лозимлиги киритилди.

Гидротехника иншоотлари лойиҳаларини бир вақтнинг ўзида (параллел равишда) ишлаб чиққан ҳолда қуриш ва реконструкция қилиш тақиқланди.

Гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлаш юзасидан буюртмачи, лойиҳа, пудрат ва фойдаланувчи ташкилотларнинг масъулияти оширилди.

Махсус ваколатли давлат органининг зарур бўлган ваколатлари кенгайтирилди ҳамда масъулияти ошади, иншоотларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш-тиклаш, консервация қилиш ва тугатиш ишларида хавфсизлик бўйича назорат кучайтирилди.

Гидротехника иншоотларининг хавфсиз ва ишончли ишлаши ҳамда аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларининг хавфсизлиги таъминланади.

2024 йил 1 январдан бошлаб, гидротехника иншоотида содир бўлган авария натижасида етказилган зарар учун мажбурий суғурталаш, гидротехника иншоотида содир бўлган авария натижасида етказилган зарарни қоплаш белгиланди.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилди.

Бунда, 76-модда. Сув хўжалиги объектлари ва қурилмаларини шикастлантириш, улардан фойдаланиш қоидаларини бузиш, шунингдек гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш ҳолатлари кузатилганда қуйидаги миқдорда жарима солиш белгиланди.

 

Oxirgi yangilash: 07 Ноябрь 2024