СИРДАРЁДА МУҲИМ МАВЗУДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

СИРДАРЁДА МУҲИМ МАВЗУДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Гулистон туманидаги “Ўнг тармоқ” каналида “Сувхўжаликназорат” инспекциясининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан семинар ташкил этилди.

Таъкидландики, “Ўнг тармоқ” канали 1913 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, жами узунлиги 43 км. ни ташкил этади. Канал тупроқ ўзанли. Сув ўтказиш қуввати 52 м3/сек. бўлиб, жами гидротехника иншоотлари 65 та. Канал салкам 13 минг гектар экин майдонини сув билан таъминлайди.

Семинарда мавжуд гидротехника иншоотларидан самарали фойдаланиш, сув истеъмоли қоидаларига риоя қилиш, сувдан фойдаланишда гидротехника иншоотларини бошқариш, сувнинг ҳисобини юритиш ва гидротехника иншоотларидан фойдаланиш бўйича қоидаларга риоя қилиниши тўғрисида тушунча берилди.

Шунингдек, гидротехника иншоотларида хавфсизлик декларациясини ишлаб чиқиш кераклиги ҳамда фавқулодда ҳолатларда авария захира материалларини яратиш зарурлиги айтилди.

Шунингдек, семинарда насос станцияларига энерго тежамкор қурилмаларни ўрнатиш, агрегатларни техник соз ҳолатда сақлаш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ободонлаштириш ишларини ташкил қилиш ва ёрдамчи хўжаликларнинг аҳамияти хусусида ҳам тўхталиб ўтилди.

 

Санжар Тошпўлатов,

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот котиби

Oxirgi yangilash: 07 Ноябрь 2024