СУВ ХЎЖАЛИГИ ИНШООТЛАРИ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ – МУҲИМ ВАЗИФА
Жорий йилнинг 22 июнь куни “Сувхўжаликназорат” инспекциясида экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Экспертлар кенгаши томонидан республикамиздаги сув хўжалиги иншоотлари, жумладан, “Оқдарё”, “Шўркўл”, “Эскиер” сув омборлари, “Асака” ташламаси, “Шахрихонсой”, “Шеробод” ва “Зардарё” каналлари, “Оқ-Қорадарё” гидроузели, “Қоравулбозор” насос станцияси, “Хўжакент”, “Ғазалкент”, “Иртишар”, “Талигулян-1” ва “Талигулян-3” ГЭСларининг хавфсизлик декларациялари кўриб чиқилди.
Йиғилишда кўриб чиқилган масалалари бўйича экспертлар кенгаши аъзоларига фойдаланувчи ташкилот раҳбарлари томонидан иншоотларнинг техник ҳолати, хавфсиз ва бехатар ишлаши бўйича қисқача ахборотлар берилди.
Экспертлар кенгаши аъзолари тақдим этилган хавфсизлик декларациялари ва фойдаланувчи ташкилот ходимларининг ахбороти асосида фикр-мулоҳазалар алмашинилиб, кенгаш хулосаси асосида хавфсизлик декларациялари тасдиқланди.
Эксперт кенгаши аъзолари
Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ, Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, “Сирдарё” ҲСХБ, “Амударё” ҲСХБ, Ўзгидромет” ГМИТИ, Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги ИСМИТИ, “Гидролойиҳа” АЖ, “Ўзсувлойиҳа” АЖ,
ахборот хизмати