2022 йил 15 август куни “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот тарзидаги семинар бўлиб ўтди.
2022 йил 15 август куни “Давсувхўжаликназорат” давлат инспекциясида Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини ўрганишга бағишланган очиқ мулоқот тарзидаги семинар бўлиб ўтди.
Мулоқотда сўзга чиққанлар мамлакатимизда Президентимиз Ш. Мирзиёев раҳбарлигида давлат бошқарувида кадрлар сиёсатини такомиллаштириш, давлат фуқаролик хизматинининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, бошқарувда натижадорликни оширишга алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлади. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши қарийб 30 йилдан буён интизорлик билан кутилган, аҳолининг ҳаётини енгил қиладиган, кайфиятига бевосита таъсир кўрсатадиган дастурамал норматив-ҳуқуқий ҳужжат ҳисобланади бу борада муҳим дастуриамал бўлиб хизмат қилади.
Ушбу қонун мамлакатимизда ижро ҳокимияти функцияларини амалга оширувчи давлат органлари ва ташкилотларида меҳнат қилувчи 118 мингдан ортиқ давлат фуқаролик хизматчиларининг фаолияти билан боғлиқ барча муносабатларни ягона қоидалар асосида тартибга солади.
Қонунга кўра, давлат хизматчиси ўзаро яқин қариндошликда ёки қуда томондан қариндош бўлган шахсларнинг айнан битта давлат органи ва ташкилотида бирга хизмат қилиши мумкин эмас. Уларнинг педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари ҳақ тўланадиган бошқа фаолият турлари билан, қолаверса, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Хизмат ваколатларини бошқа шахсларнинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига улардан бирон-бир мукофот, фойда ёки совғалар олиш қатъий тақиқланади. Шунингдек, давлат хизматчилари Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида ҳисобварақлар очишга ва уларга эга бўлишга, чет элда кўчмас мулкка ва бошқа мол-мулкка эгалик қилишга ҳақли эмас. Улар чет давлат фуқаролигини олиши, сиёсий партияларга аъзо бўлиши тақиқланади.
Мазкур очиқ мулоқат сўнггида иштирокчиларнинг саволларига мутахассислар атрофлича жавоб қайтарди.
Ахборот хизмати