СУВ ОМБОРЛАРИНИНГ ИШЧИ ҲОЛАТИ ЎРГАНИЛДИ
Баҳор фаслининг ёғингарчиликларга бой келиши ёз мавсумида сувга бўлган эҳтиёжни бирмунча юмшатишга хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди. Сабаби, бир неча кундан буён ёғаётган ёмғир тоғлар, қиру-адирлар ва бошқа жойларда ирмоқларга айланиб, ирмоқлардан сойларга, сойлардан вилоятдаги сув омборларга тўпланмоқда.
Бугунги кунда вилоятдаги деярли барча сув омборларга сув захирасини йиғиш ишлари жадаллик билан амалга оширилмоқда.
Сел-тошқин сувларини талафотсиз ўтказиш мақсадида сел сувларининг йўллари, каналлар ва сув омборларининг хавфсизлиги яна бир бор кўздан кечирилди.
Пайариқ туманида жойлашган “Қорасув” ва “Тўсинсой” сув омборлари, “Пай” каналининг сув ташламалари Зарафшон ИТҲБ бошлиғи Ф.Ражабов томонидан ўрганилди.
Мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди ҳамда шу куннинг ўзидаёқ масъуллар томонидан камчиликлар бартараф этилди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
манба:www.water.gov.uz