Сув тақсимлаш иншоотида ҳар қатра сув ҳисобда
Исфайрам-Шоҳимардон ирригация тизими бошқармасига қарашли “Полмон” сув тақсимлаш иншооти 1971 йили қурилган бўлиб, узоқ йиллардан буён Фарғона вилоятининг 6 ҳудудига - Қувасой, Фарғона шаҳарлари ва Фарғона, Олтиариқ, Тошлоқ, Ёзёвон туманларига сув етказиб беришда муҳим роль ўйнаб келмоқда.
Мазкур иншоот 40-50 километр ерга сув етказиб беради. Шунча масофадаги бетонли, ўзанли қирғоқларни яхши ҳолатда ушлаб туриш кўп жиҳатдан таъмирлаш ишларига боғлиқ. Бу ишларни эса сира пайсалга солиб бўлмайди. Шунга кўра “Полмон” сув тақсимлаш иншооти ходимлари томонидан механик тозалаш ва таъмирлаш ишлари режага мувофиқ изчил ўтказиб келиняпти. Қирғоқлар ва ўзанлар иш ҳолати билан бирга тегишли туманларнинг сувдан фойдаланиш коэффициенти ҳам назорат остига олингани ўз самарасини бераётир.
Шунингдек, “Полмон” сув тақсимлаш иншооти ҳудудида ёрдамчи хўжалик ҳам ташкил бўлиб, бу ерда гилос, олма, анор, ўрик ва узум етиштирилади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА
манба:www.uza.uz