Ўзбекистон Тожикистондаги дамба ёрилиши натижасида сув тошқини хавфи бўйича ўқув машқлари ўтказади

Ўзбекистон Тожикистондаги дамба ёрилиши натижасида сув тошқини хавфи бўйича ўқув машқлари ўтказади

Ўзбекистонда Тожикистон ҳудудидаги Сарез кўли дамбасининг ёрилиши натижасида сув тошқини хавфи юзага келганда аҳолини шартли эвакуация қилиш бўйича ўқув машқлари бўлиб ўтади. Бу ҳақда Бухоро вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 19-21 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё, Бухоро вилоятлари бошқарув органлари ҳамда Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими қуйи хизматларининг Тожикистон ҳудудидаги Сарез кўли дамбаси ёрилиши натижасида сув босиш хавфи юзага келганда аҳолини шартли эвакуация қилиш тадбирларини ташкил этиш бўйича республика миқёсидаги махсус-тактик ўқув машқлари ўтказилиши режалаштирилган. 

“Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати мазкур тадбирларни ёритиш даврида аҳоли орасида ваҳима ва тушунмовчиликларнинг олдини олиш, тадбирлар ўқув машқлари доирасида ўтказилаётганини тушунтириш мақсадида ОАВ вакилларини ҳамкорликка таклиф этади”, дейилади хабарда.

манба:www.kun.uz

Oxirgi yangilash: 07 Ноябрь 2024