ЮРТ РАВНАҚИ, ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

ЮРТ РАВНАҚИ, ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ ЙЎЛИДА

Қашқадарё вилоятида ҳам куз-қиш мавсумида сув иншоотларини таъмирлаш-тиклаш ишлари аҳиллик ва уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Экин майдонларининг сув таъминотини яхшилаш мақсадида хўжаликлараро ва ички суғориш тармоқларини сифатли тозалашга жиддий эътибор қаратилаяпти. Эътиборлиси, бу ишларга сув истеъмолчилари уюшмаси ва фермер хўжаликларининг мироблари, маҳалла фаоллари кенг жалб қилинмоқда.

Жумладан, шу кунларда “Оқсув” ирригация тизими бошқармасига қарашли Анҳор-2 каналидан сув ташлама иншоотида, Яккабоғ тумани ирригация бўлими тасарруфидаги Янгиобод каналида таъмирлаш-тиклаш ишлари давом этмоқда. Сув йўлларини тозалаш, иш унумдорлиги ва сифатини ошириш учун замонавий механизмлар жалб этилган.

Шунингдек, “Оқсув” ирригация тизими бошқармаси ва Яккабоғ туман ирригация бўлими ходимлари томонидан ёрдамчи хўжаликлар ва сувчилар уйларидаги дарахтларга шакл бериш, тўқсонбости экинларни парваришлаш ва иссиқхоналардаги қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштириш ҳам эътибор марказида.  

– Бугун вилоятимиз сув хўжалиги соҳасида меҳнат қилаётган муҳандис-техник ходим бўладими, механизатор, экскваторчи, бульдозерчи ёки мироб бўладими, барчанинг мақсади ягона – Давлатимиз раҳбари томонидан қўйилган вазифаларни ҳалол ва виждонан уддалаш, ўз вақтида бажариш, –  дейди Қамаши тумани ирригация бўлими ўнг қирғоқ канали муҳандис гидротехниги, “Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони соҳиби Ғафур Юсупов. –Зеро, мамлакатимиз равнақи, халқимиз фаровонлиги биз учун ҳамма нарсадан муҳим.

Қашқадарёлик сувчиларнинг бугунги кунда амалга ошираётган ишлари вегетация даврида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш имконини беради.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати

манба:www.water.gov.uz

Oxirgi yangilash: 07 Ноябрь 2024