ҚИШ ФАСЛИ – СУВЧИЛАР УЧУН ИШ ФАСЛИ

ҚИШ ФАСЛИ – СУВЧИЛАР УЧУН ИШ ФАСЛИ

Қишнинг қор-қировли кунларига қарамасдан зироатчилик билан банд бўлганлар аллақачон 2021 йил ҳосилига тайёргарликни бошлаб юборишган. Айниқса, бу фаслда сув хўжалиги ходимларининг бажарадиган юмушлари беҳисоб.

Билакдек сув ўтадиган ариқчадан тортиб то сойлар, каналлар миқёсида кўздан ўтказиладиган ҳолатлар жонсаракликни тақозо этади. Андижон вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотлари томонидан баҳоргача 433 километрдан зиёд ирригация тармоқлари, фермер хўжаликлари иштирокида эса 253 километр узунликдаги ички ариқларни механизмлар ёрдамида, 1475 километр сув йўлларини қўл кучида тозалаш режалаштирилган.

Шунингдек, туманлардаги ирригация тизимлари ва сув истеъмолчилари уюшмалари ҳамкорлигида гидротехник иншоотлар ҳамда гидропостлар капитал ва жорий таъмирланмоқда.

Бу борада Балиқчи, Қўрғонтепа, Булоқбоши, Пахтаобод туманлари ирригация бўлимлари томонидан ташкил этилаётган ишлар эътиборга лойиқ. Белгиланган топшириқлар ижросини таъминлашда ҳар бир ходим фаоллик кўрсатмоқда. Ўз навбатида раҳбарият ва касаба уюшмалари томонидан кўчма шароитда меҳнат қилаётган экскаваторчилар, механизаторлар, ишчилар учун барча қулайликлар яратиб берилмоқда.

Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати

манба:www.water.gov.uz

Oxirgi yangilash: 07 Ноябрь 2024