ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЙИРИК СУВ ИНШООТЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА ЙИРИК СУВ ИНШООТЛАРИ ТАЪМИРЛАНМОҚДА

Айни кунларда қорақалпоғистонлик сувчилар йирик гидроиншоотлар, гидроузеллардаги сув дарвозаларини таъмирлашга алоҳида эътибор қаратмоқдалар.

Жумладан, “Суенли” ирригация тизими бошқармаси балансидаги “Суенли” каналининг 480-пикетида жойлашган “Киндик-узак” гидроузелида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, сув дарвозалари таъмирланмоқда.

“Қизкетген-Кегейли” ирригация тизими бошқармасига қарашли каналлар ва гидроиншоотлар кўздан кечирилганда, “Абатжап” магистрал каналининг 205-пикетидаги КС-1-22 коллектори устидан кесиб ўтувчи акведукнинг бетон қурилмалари синиб, емирилганлиги аниқланган эди. Бошқармада тузилган ишчи отряди зудлик билан жалб қилиниб, таъмирлаш-тиклаш ишлари бажарилди.

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги матбуот хизмати

манба:www.water.gov.uz

Oxirgi yangilash: 07 Ноябрь 2024