НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ СУВ ОМБОРЛАРИДА ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ СУВ ОМБОРЛАРИДА ҚУРИЛИШ-ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ЖАДАЛ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА

“Давсувхўжаликназорат” давлат инспекцияси Эксперт кенгашининг сув омборларнинг Хавфсизлик деклорациясида кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш бўйича ажратилган эксплуатация маблағлари ҳисобидан Уйчи туманидаги Сассиқсой сел омборига янги электр линияси тортилиб, сел омбори узлуксиз электр билан таъминланди. Бунинг учун 75 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.

Чуст туманидаги Варзик сув омборининг сув чиқариш иншооти тунелида жойлашган  120 метр узунликдаги метал кўприк салкам 40 миллион сўм маблағ ҳисобига тўла таъмирланиб ишчи ҳолатга келтирилди.

Шунингдек, Чуст туманидаги Кўксераксой сув омбори тўғонида  лойиҳада кўрсатиб ўтилган  янги 15 дона пьезометрни ковлаш ишлари олиб борилмоқда. Бунга қарийб 70 миллион сўм ажратилган.

Косонсой туманидаги Ертикон сув омборида  48,5 миллион сўмлик маблағ ҳисобига сув чиқариш иншооти тунелида жойлашган 2 дона сув чиқариш дарвозалари ва бир дона механик тални электр талга алмаштириш ишлари кетаяпти.

Республика ишчи гуруҳи томонидан  Наманган вилоятидаги сув омборларини ўрганиш натижасига кўра аниқланган камчиликларни бартараф этиш  бўйича чора-тадбирлар режасига Резаксой сув омборининг биринчи сув чиқариш иншооти биносининг фасади ва Варзик сув омбори тўғони юқори қиялигида жойлашган бетон қопламаларни таъмирлаш киритилган эди. Вилоят бюджетидан Варзик сув омборига  229,6 миллион сўм, Резаксой сув омборига 169,4 миллион сўм қўшимча маблағ ажратилиб, “Сувлойиҳа” давлат унитар корхонасининг Наманган вилояти филиали билан ҳамкорликда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланди ва экспертизадан ўтказилди. Тендер орқали пудратчилар аниқланиб, тегишли шартномалар тузилди ҳамда ҳозирги кунда қурилиш ишлари бошлаб юборилди.

Наманган вилояти Сув омборларидан
фойдаланиш бошқармаси

манба:www.water.gov.uz

Oxirgi yangilash: 07 Ноябрь 2024