СУВ ДАРВОЗАЛАРИ ТАЪМИРЛАНАЯПТИ

СУВ ДАРВОЗАЛАРИ ТАЪМИРЛАНАЯПТИ

Ҳар йили куз охири ёки қиш бошланишида мавжуд иншоотларни таъмирлаш учун Фарғона вилоятидан ўтувчи каналларнинг суви тўхтатилади. Катта Андижон канали суви ҳам ҳозирги кунда тўхтатилиб дарвозаларни таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу каналнинг 4 - участкасида 13 та иншоот бўлиб, уларнинг сув ўтказиш қобилияти қайта ўрганиб чиқилди.
Бу дарвозаларнинг сув ўтказишдаги аҳамияти жуда катта, - дейди Норин-Фарғона ирригация тизими бошқармасининг таъмирлаш ишларини ташкил қилиш ва гидротехник иншоотлардан фойдаланиш бўлими бошлиғи Улуғбек Мадолимов. – Участканинг Аччиқ кўл каналига, Бағдод, Бувайда ва Риштон туманларига сув берувчи каналлардаги дарвозалар янгидан бўялмоқда.

Ҳамиджон БУРҲОНОВ,
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот котиби

манба:www.water.gov.uz

Oxirgi yangilash: 07 Ноябрь 2024