ВАЗИРЛИК ТИЗИМИДА ТРАНСПОРТ ВОСИТАЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛАЯПТИ
Бугунги кунда Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги барча ташкилотларда 3078 та автотранспорт воситаси, машина ва механизмлар мавжуд бўлиб, шундан 713 таси хизмат енгил автотранспорт воситаси, 499 таси экскаватор, 154 таси бульдозер ва 1712 таси бошқа машина-механизмлардир.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар ирригация тизимлари ҳавза бошқармалари қошида автотранспорт воситалари ҳамда машина-механизмлардан фойдаланиш базалари ташкил этилган. Жумладан, Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги “Автосарой” бўлими янгидан таъмирланиб, таъмирлаш устахонаси, чилангарлик ва пайвандлаш хонаси, омборхона, ёнилғи-мойлаш материалларини сақлаш, машина-механизмларни ювиш жойи ташкил этилган ҳамда механизаторлар овқатланиши ва дам олиши учун барча шароитлар яратилган.
Бугунги кунда ушбу автосарой Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармасига қарашли 6 дона турли русумли занжирли трактор, 1 дона ғилдиракли экскаватор, 5 дона бульдозер, 8 дона юк ташувчи, 1 дона автокран, 2 дона автотягач, 1 дона махсус автотранспорт воситасига хизмат кўрсатиб келмоқда.
Шунингдек, вазирлик тасарруфидаги ташкилотлар балансидаги автотранспорт воситалари, машина ва механизмларнинг тегишли назорат органлари билан биргаликда йилига бир марта техник кўрикдан ўтганлиги тўғрисида маълумотлар олиниб, таҳлил қилиниб, яроқсиз ҳолга келганларини белгиланган тартибда ҳисобдан чиқариш ёки аукцион савдолари орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.
Вазирликнинг Сув хўжалигини
механизациялаштириш бўлими
манба:www.water.gov.uz