ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА НАСОСЛАР ТАЪМИРЛАНМОҚДА
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасига қарашли насос станцияларида 2020-2021 йиллар куз-қиш давридаги таъмирлаш ишлари белгиланган режа асосида олиб борилмоқда. Жумладан, 92 дона давлат ҳисобидаги ва 49 дона хўжаликлараро агрегатларни таъмирлаш мўлжалланган бўлиб, ҳозирга қадар 14 дона давлат ҳисобидаги ва 7 дона хўжаликлараро насос агрегатлари жорий таъмирланди.
Насос агрегатларини таъмирлаш ишлари асосан бошқарма қошида ташкил этилган насос, электродвигатель ва бошқа механик асбоб-ускуналарни таъмирлаш цехи ҳамда ҳудудий насос станцияларининг ишчи-ходимлари томонидан олиб борилмоқда.
Шунингдек, насос станцияларида ишловчи ходимлар учун куз-қиш мавсумида ёнғин ва техника хавфсизлигини таъминлаш бўйича кўргазмали семинарлар ҳам ташкил қилинмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги Матбуот хизмати