САМАРҚАНДДА КЕЙИНГИ МАВСУМГА ТАЙЁРГАРЛИК ИШЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА
Айни кунларда Самарқанд вилоятидаги барча сув хўжалиги иншоотларида куз-қиш мавсумига таъмирлаш, ободонлаштириш, канал, зовур ва ариқларни тозалаш ишлари олиб борилмоқда. Жумладан, 42,2 млн. м3 сув сиғимига эга “Тўсинсой” сув омборининг теварак-атрофлари ҳашар йўли билан тозаланиб, маъмурий бино ва бошқа иншоотлар тўлиқ таъмирдан чиқарилди.
Бундан ташқари вилоятда кузги бошоқли дон экилган майдонларни суғориш ишлари олиб борилмоқда.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
манба:www.water.gov.uz