ҚОРАДАРЁНИНГ БОШ ҚИСМИ ТАЪМИРЛАНДИ
“Зарафшон” магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармаси тасарруфидаги “Қуйи Зарафшон” тизимининг “Қорадарё-Бараж” иншооти муҳим аҳамиятга эга объектлардан биридир. Ўтган мавсум ҳамда жорий йилда меъёридан кўп ёққан ёғингарчилик оқибатида келган сел-тошқин сувлари ушбу иншоотдан сув олувчи Қорадарёдаги 55 метрли бетон қоплама қиялигига катта талафот етказган эди.
Мазкур объектни кейинги мавсумга ҳозирлаш мақсадида, “Қуйи Зарафшон” тизими ишчи-хизматчилари ва мавжуд техникалар иштирокида 140 м3 бетон қопламали қияликни таъмирлаш-тиклаш ҳамда атрофларини бегона ўтлардан тозалаш ишлари тўлиқ якунланди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
манба:www.water.uz