ОТБ Ўзбекистонга гидроэлектростанциялар қуриш учун кредит ажратади
Осиё Тараққиёт Банки (ОТБ) Ўзбекистон ҳукуматига энергетика балансини диверсификация қилиш имкониятини берадиган умумий қуввати 25 мегаватт бўлган гидроэлектростанциялар қуриш учун 60 миллион доллар миқдорида кредит ажратилишини маъқуллади.
"ГЭС қуришда ОТБнинг ҳамкорлиги Ўзбекистоннинг янада соф ва барқарор энергетик келажакни таъминлашига ёрдам беради", деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиёдаги энергия бўйича мутахассиси Сенг Дак Ким.
Лойиҳа доирасида умумий қуввати 25 МВт бўлган учта гидроэлектростанция ва умумий қуввати 1 МВт бўлган учта мини / микро ГЭС қурилади. Мини/микро гидроэлектростанциялар сув ресурсларидан, жумладан тўғон ёки суғориш каналларидан олинадиган иккиламчи сувдан самарали фойдаланишни таъминлайди ҳамда қишлоқ ва олис туманларда муқобил электр энергияси манбаларига айланиши мумкин.
Мамлакат гидроэнергетикасини 2030 йилга келиб 1600 МВтгача етказишга қаратилган 2,6 миллиард долларлик давлат инвестиция дастурининг амалга оширилишини назорат қилиш бўйича марказий идора бўлган "Ўзбекгидроэнерго" акциядорлик жамияти лойиҳани ижро этувчи агентлик ҳисобланади. киради. Шунингдек, ОТБ бутун лойиҳа давомида "Ўзбекгидроэнерго"нинг институционал салоҳияти ва корпоратив бошқарувини яхшилашга ёрдам беради.
Умумий қиймати 75,3 миллион долларни ташкил этадиган лойиҳа 2023 йил охирига қадар якунланиши кутилмоқда.
манба:www.kun.uz