“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Қирғизистон Республикаси “Миллий энергетик холдинг компанияси” ОАЖ ўртасидаги ўзаро келишуви Меморандумини бажарилиши муҳокамаси
Вазирлар Маҳкамасининг 12.12.2017 йилдаги 06/1-2536-сонли топшириғига асосан бугун 13.12.2017 йил соат 11:00 да Қамбарата ГЭС-1 қурилиш лойиҳасини амалга оширишда “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Қирғизистон Республикаси “Миллий энергетик холдинг компанияси” ОАЖ ўртасидаги ўзаро келишуви Меморандумини бажарилиши муҳокамаси бўйича тегишли энергетика идоралари ишчи гуруҳини учрашуви бўлиб ўтди.
Йиғилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий лойиҳаларни бошқариш агентлигида Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикаларининг вакиллари иштирокида бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда инспекция рахбари иштирок этди.