Мурожаатларни қабул қилиш вақтлари

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги “Давсувхўжаликназорат” инспекциясида  мурожаатларни қабул қилиш вақтлари
 
Фуқаролар ва уларнинг мурожаатлари ҳамда аризалари ҳафтанинг 5 иш кунида душанбадан жумага қадар соат 9.00 дан 18.00 гача Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Турққўрғон  кўчаси 26-уйда қабул қилинади.
 
Фуқаролар – кўтарилган масаланинг аҳамияти ҳамда долзарблигини эътиборга олиб, уларнинг хоҳишига қараб, тегишли бўлимларнинг масъул ходимлари томонидан ҳам қабул қилиниши мумкин.
 
Фуқаронинг мурожаатини кўриб чиққан мансабдор шахс унга мурожаатни кўриб чиқиш натижалари тўғрисида ва қабул қилинган қарорнинг моҳияти ҳақида ёзма шаклда хабар қилади. 
 
“Давсувхўжаликназорат” инспекцияси иш тартиби эрталаб соат 
9.00 дан 18.00 га қадар.
Шанба ва якшанба ҳамда расмий байрам кунлари дам олиш куни саналади.

Oxirgi yangilash: 07 Ноябрь 2024