ODP (navigatsiya)Германия Тожикистондаги ГЭС фаолиятини қайта тиклашга қўшимча сармоя киритади

Германия ҳукумати Pamir Energy компаниясига қўшимча равишда 2,4 миллион евро миқдорида маблағ тақдим этади. Бу маблағлар Тожикистоннинг Тоғли Бадахшон мухтор вилоятидаги Мурғоб туманида жойлашган «Оқсув-1» ГЭСини реабилитация қилишга сарфланади. 

Шу ҳақдаги молиявий шартнома 2017 йил 4 март куни Тожикистон иқтисодий тараққиёт ва савдо вазири Неъматулло Ҳикматуллозода, Pamir Energy бош директори Далер Жумаев ва Германиянинг Тожикистондаги Тараққиёт банки шохобчаси директори Кристин Лаабс томонидан имзоланди, деб хабар қилмоқда Германиянинг Душанбедаги элчихонаси. 

«Оқсув-1» ГЭСида режалаштирилган ишлар амалга оширилгач, белгиланган 1,02 МВт Мурғоб тумани маъмурий маркази ва атрофларини электрэнергияси билан таъминлашга етади. 

Ҳозирда, ушбу ГЭС ишлаб чиқараётган энергия аҳоли эҳтиёжларига етмаяпти. Умуман, Германия ҳукумати мазкур гидроэлектрстанция учун 7,4 млн евро маблағ ажратган. 

Қурилиш ишларини 2018 йилда якунлаш режалаштирилган. 

манба:www.kun.uz

Oxirgi yangilash: 07 Ноябрь 2024