Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 7 июндаги 352-сон Қарори қабул қилинди. Қарорнинг 1-иловаси билан “Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида”ги Низом тасдиқланган.
Ушбу низомда белгиланган тартиблар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилингани учун кўплаб фойдаланувчиларда “ичимлик, даволаниш ва коммунал-маиший хўжалик учун фойдаланиладиган сувга нисбатан татбиқ этилди” деган тушунча юзага келмоқда.
Низомнинг 2-бандида ушбу низом тартиби Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 74-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган сунъий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажаришга оид маъмурий ҳуқуқбузарликларга насбатан татбиқ этилиши белгиланган.
Бунда, Низом тартиби сунъий сув объектлари ¬– очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари, сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалардан олиниб, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ишлатиладиган сувдан хўжасизларча фойдаланиш, яъни суғориш учун берилган сувларни коллектор-дренаж тармоғига ва бошқа сув объектларига, жой релефига оқизиб юбориш, суғоришнинг агротехника талабларига риоя этмай ортиқча сув исрофгарчилигига йўл қўйиш, каналлар, коллекторларга ўзбошимчалик билан муваққат тўсиқлар ўрнатиш, насос агрегатлари ва сув оладиган бошқа иншоотларни қуриш каби ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилиши маълум қилинади.
![]() |
![]() |
![]() |
![]() |
“Сувхўжаликназорат”
иснпекцияси матбуот хизмати