ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ БИР СОАТГА ЎЧИРАМИЗ — ТАБИАТ ҲАҚИДА ҚАЙҒУРАМИЗ

25 март – Ер вақти куни. Сана муносабати билан мамлакатимизда турли тадбирлар уюштирилмоқда.
Жумладан, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги махсус акция ўтказиш, унинг доирасида бир соат давомида электр энергиясини ўчириш ташаббуси билан чиқди.

Мақсад табиий ресурсларни асраш, тежамкорликка риоя қилиш ва бу орқали сайёрамизга ғамхўрлик кўрсатишдир.

"Сувхўжаликназорат" инспекцияси ва унинг тизим ташкилотлари ушбу ташаббусни тўлиқ қўллаб-қувватлади.

2025 йил 25 март куни соат 14:00 дан 15:00 гача Инспекция ва тизим ташкилотлари маъмурий биноларида бир соат давомида электр энергияси ўчирилади. Инспекциянинг барча ходимлари Ернинг табиий бойликларини асраб-авайлашга ўз ҳиссасини қўшади.

ахборот хизмати