Бугун, яъни 14 март куни Қорақалпоғистон Республикасидаги оғир аҳволдаги 96 та маҳаллага бириктирилган вазирлик ва идоралар раҳбарлари томонидан Халқ қабулхоналари билан биргаликда ўтказиладиган сайёр қабуллар жадвалига мувофиқ, Кегейли туманида сув хўжалиги масъулларининг сайёр қабули бўлиб ўтди.
“Абад” овул фуқаролар йиғинидаги 15-сонли мактаб биносида ўтказилган сайёр қабулда Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Б.Жузбаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Сувхўжаликназорат” инспекцияси бошлиғи Р.Рахимов, Халқ қабулхонасининг тумандаги раҳбари ва туман ҳокимининг ўринбосари иштирокида аҳолининг сув хўжалиги, хусусан томорқа майдонларига сув етказиш масалалари юзасидан мурожаатларини тингладилар.
Ахборот хизмати