ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ИЖРОСИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги 454-сонли қарорига асосан, Тахтакўпир тумани ҳудудидаги «Ески Қуўаныш жарма» каналининг 6,3 км оралиғини реконструкция (бетонлаш) қилиш белгиланган.

Лойиҳани амалга ошириш учун 9 млрд. сўм маблағ ажратилган бўлиб, бугунги кунда пудратчи корхона томонидан зарур техникалар олиб келиниб, канални бетонлаш учун тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда.

Канални бетонлаш натижасида тумандаги «Дәўир», «Айдын жол» ва «Тахтакөпир» маҳаллалари ҳудудидаги хўжаликлар томорқаларини суғориш самарадорлиги ошиб, йиллик ҳисобда 5 млн 443 метр куб сув тежалади.

ахборот хизмати

манба:https://joqargikenes.uz/oz/