КАНАЛЛАР ЛОЙҚАЮ ЧИҚИНДИЛАРДАН ТОЗАЛАНИБ, ГИДРОТЕХНИКА ИНШООТЛАРИ ТАМИРЛАНАЯПТИ

«Аму-Занг» ирригация тизими бошқармаси ходимлари умумий узунлиги 181 километрдан зиёд 5 та канал орқали Сурхондарё вилоятининг олтита тумани экин майдонларини обиҳаёт билан таъминлайди. Амударёнинг лойқа суви оқадиган «Занг», «Аму-Занг», «Боботоғ», «Какайди», «Занг-9» каналларини лойқаю чиқиндилардан тез-тез тозалаб туриш талаб этилади. Асосий қисми бетон қопламадан иборат бўлган каналлар экскаваторлар ёрдамида ниҳоятда эҳтиёткорлик билан лойқаю чиқиндилардан тозаланмоқда.

Суғориш ишлари бошлангунга қадар ушбу каналларнинг 23,6 километр узунликдаги қисмини тозалаш режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 20,2 километр узунликдаги қисми тозаланиб бўлинди.
Шунингдек, гидротехника иншоотлари ва гидропостларни ростлаш, бўёқлаш, таъмирлаш, яроқсизларини алмаштириш юмушларини бажарилмоқда. Жумладан, таъмирлаш режалаштирилган 71 та гидротехника иншоотининг 60 таси, 58 та гидропостнинг 50 таси созланиб ва бўёқланиб, мавсумга шайлаб қўйилди.
Бундан ташқари, ирригаторлар каналларнинг ҳимоя ҳудудидаги ерларга дарахт кўчатлари ўтқазиш, аввал экилган ёш ниҳолларни парваришлаш, бўш майдонларни баҳорги экин экиш тайёрлаш каби ишлар ҳам олиб борилмоқда.

 
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

манба:https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/32940