“Сувхўжаликназорат” инспекцияси томонидан Экспертлар кенгашининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди

Мазкур йиғилишда,  Экспертлар кенгаши аъзолари томонидан Андижон вилоятидаги “Асака-Адир” сув омбори, Қашқадарё вилоятидаги “Янгиқўрғон”, “Нуғайли” сув омборлари, “Эски-Анҳор” канали, Сурхондарё вилоятидаги “Оқтепа”, “Намуна-Дегрез” ва “Обшир” сув ва сел-сув омборлари, Бухоро вилоятидаги “Олот” насос станцияси, Сирдарё вилоятидаги “Фарход” ГЭСи, Тошкент вилоятидаги “Оққўрғон” гидроузели, Фарғона вилоятидаги “Водил”, “Қўқон” ва “Сариқўрғон” гидроузелларининг хавфсизлик декларациялари кўриб чиқилиб, белгиланган муддатларга тасдиқланди.

Бундан ташқари, гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги ва ишончли ишлаши таъминлашда иншоотларнинг хавфсизлик декларацияларини экспертизадан ўтказиш жараёнида берилаётган хулосалар ижросини таъминлаб бориш муҳимлиги таъкидланди ҳамда идоралараро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш бўйича устувор вазифалар белгилаб олинди.

ахборот хизмати