Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг “Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома, эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларациялар ва манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестрининг намунавий шаклларини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғи тасдиқланди.
Буйруқ иловасига мувофиқ, давлат органлари ёки бошқа ташкилотларда қуйидаги намунавий шакллар асосида ҳужжатлар тўлдирилади ва юритилади:
- Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома;
- Ходимнинг эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияси;
- Алоқадор шахсларнинг эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларацияси;
Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш реестри:
- Мавжуд манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги хабарнома давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходимида манфаатлар тўқнашуви ҳолати вужудга келганда ушбу ходим томонидан;
- Эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация ходим ишга қабул қилинаётганда, бошқа ишга ўтказилаётганда ва йил якунига кўра ходим томонидан;
- Алоқадор шахсларнинг эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги декларация ходимга алоқадор шахслар томонидан тўлдирилади.
Мавжуд ва эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви Манфаатлар тўқнашувини ҳисобга олиш рейестрига киритилади.
Ушбу намунавий шакллар давлат органлари ёки бошқа ташкилотларда манфаатлар тўқнашувига оид юқоридаги ҳужжатларнинг тўлдирилиши ва юритилиши бўйича бир хил ёндашув ва амалиётни жорий этишни кўзда тутади.
Мазкур буйруқ жорий йилнинг 6-декабр санасидан эътиборан кучга киради.
манба:https://anticorruption.uz