“МЕНИНГ ТАНЛОВИМ – ОБОД ВАТАНИМ”

Бугун Сув хўжалиги вазирлигида “Менинг танловим – обод Ватаним” шиори остида сайловга бағишланган тадбир ўтказилди.

Унда вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотлари ходимлари иштирок этди.
Тадбирни вазирнинг биринчи ўринбосари Тимур Бутунбаев очиб берди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Аъзамжон Тўлабоев, Равшанбек Бегматов ҳамда Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори Алижон Юлдошевнинг сайлов қонунчилиги ҳақида маърузалари тингланди.


Савол-жавоблар асосида сув хўжалиги ходимлари сайлов ҳақида билимларини мустаҳкамладилар. Якунда барча иштирокчилар 27 октябрь куни ўтказиладиган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловида ва овоз беришда фаол қатнашишга даъват қилинди.

 

Ахборот хизмати

манба:https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/21585