“Сувхўжаликназорат” инспекцияси тизимидаги “Гидротехника иншоотларининг диагностикаси маркази” ДУК томонидан Жиззах вилоятидаги “Жиззах” сув омбори, Наманган вилоятидаги “Жийдалисой” сув омбори, Андижон вилоятидаги “Тешиктош” гидроузели, Тошкент вилоятидаги “Шархия” гидроузеллари, “Қодирия ГЭСлар” каскадининг “Оқ-Қавоқ-2” (ГЭС-15), “Қибрай” (ГЭС -11), “Қодирия” (ГЭС-3А), “Салар” (ГЭС-12), Бухоро вилоятидаги “Қуйимозор” насос станцияси, Навоий вилоятидаги “Қизилтепа” ва “Қизилтепа-1” насос станцияларининг хавфсизлик декларациялари Диагностика маркази томонидан кўриб чиқилиб, йиғма хулосалар тайёрланиб, кўрсатиб ўтилган иншоотлар эксперт кенгаши аъзолари томонидан белгиланган муддатларга тасдиқланди.
Ахборот хизмати