Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги бўйича навбатдаги ўқув ва амалий семинари бўлиб ўтди

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ОБСЕ) Остона шаҳридаги дастурий ваколатхонаси Марказий Осиё давлатлараро сув хўжалиги Мувофиқлаштирувчи комиссияси Илмий ахборот маркази (НИЦ МКВК) билан ҳамкорликда 22-24 июль кунлари гидротехника иншоотларининг хавфсизлигини таъминлашнинг илғор тажрибалари, замонавий технологиялар ва усуллар бўйича бағишланган семинар ташкил этилди.

Семинарда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Диагностика маркази раҳбарлари ва мутахассислари ҳам иштирок этишди. Ушбу семинарда Инспекцияда мавжуд бўлган замоновий асбоб-ускуналар, қурилмалар намойиш этилди. Гидротехника иншоотларининг хавфсизлиги соҳасидаги тақдимотлар намойиш этилди.

Ахборот хизмати

манба:www.v-nadzor.gov.uz