ХОРАЗМДА “СУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ” ИНСПЕКЦИЯСИ СЕМИНАРИ

Бугун Янгиариқ туманидаги “Озёрный” коллекторининг ПК528+00 да жойлашган гидротехник иншоотда “Сувхўжаликназорат” инспекцияси вилоят бошқармаси бош мутахассиси Кенжабой Артиқов раислигида кўргазмали семинар ўтказилди. Унда инспекция мутахассислари ва Мелиоратив экспедиция инженер-техник ходимлари иштирок этди.

“Озёрный” магистраль коллектори 1953 йилда кўлларни бир-бирига улаш натижасида ишга туширилган. Умумий узунлиги 365,6 км, шундан 191 км қисми вилоят, 174,6 км қисми Туркманистон ҳудудларидан ўтган бўлиб, “Дарёлик” коллекторига қуйилади; вилоятдаги 70 % суғориладиган ерлар заҳ сувлари чиқарилади. 2008-2019 йилларда қайта реконструкция ишлари олиб борилган.

Семинарда иншоотлар хавфсизлиги, техник ҳолати, ҳукумат фармонлари ижроси, сувдан самарали фойдаланиш масалалар таҳлили мисолида тушунтиришлар, шунингдек, гидроиншоотлар техник ҳолатини янада яхшилаш борасида топшириқлар берилди.

батафсил: http://xz-havza.uz/

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати