СУВ – ТИРИКЛИК МАНБАИ

Глобал иқлим ўзгаришлари туфайли ҳароратининг исиши ва аҳоли сонининг муттасил ўсиб бориши кузатилаётган ҳозирги шароитда аҳолининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда қишлоқ хўжалигида сувдан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан мунтазам равишда сувдан фойдаланувчилар ва сув истемолчилари томонидан қонун бузилиш ҳолатларининг олдини олишга қаратилган назорат тадбирлари олиб борилмоқда.
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси ходимлари томонидан 2024 йилнинг бошидан буён сувдан оқилона фойдаланиш ва обиҳаёт истеъмолида белгиланган тартиб-қоидаларга риоя этиш борасида ўтказилган назорат тадбирларида 916 марта қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди.
 

Б.Мамиров, 
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси 
Сирдарё вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи