КОРРУПЦИЯ – ТАРАҚҚИЁТ РИВОЖИГА ТАҲДИД.
Коррупция – жамиятда адолатсизлик, тенгсизлик ва аҳолининг норозилигига олиб келадиган, барча соҳадаги ислоҳотларга салбий таъсир кўрсатадиган энг жиддий хавф-хатарлардан биридир. Маълумки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, коррупциянинг олдини олиш ва ушбу жиноятларга қарши жазо муқаррарлигини таъминлаш бўйича бир қатор муҳим ўзгаришлар амалга оширилди. Хусусан, коррупцияга оид жиноятларни содир этган шахсларга нисбатан жазо чоралари кучайтирилди.
Transparency International халқаро антикоррупция ташкилоти 2021 йил учун Коррупцияни қабул қилиш индексини эълон қилди. Унда Ўзбекистон 2020 йилга нисбатан 6 поғонага юқорилаб, 180 давлат ичида 140-ўринни эгаллади.
Ўзбекистон 100 балллик индекс бўйича 28 балл тўплади. Шунингдек, Покистон, Мавритания ва Мянма давлатлари ҳам Ўзбекистон билан бир хил балл тўплаган ва 2012 йилдан бери Ўзбекистон минтақада ушбу индексда сезиларли юқорилаган давлатлардан бири бўлди.
Шунингдек, Ўзбекистон дунё миқёсида ҳам 5 йилда муҳим ўзгаришларга эришган давлатлар қаторидан жой олди.
Ўз навбатида Давлат бошқаруви органларида коррупцияга қарши курашни жонлантирилиши ва тизимли ишларнинг амалга оширилиши билан Ўзбекистон минтақада бошқалар учун намуна бўлмоқда.
Шу ўринда, “Сувхўжаликназорат” инспекция марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларида бу соҳада муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда:
биринчидан – Инспекциянинг коррупцияга карши курашиш сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни баҳолаш услубиёти, манфаатлар тўқнашувини бошқариш тўғрисидаги низом каби яна 10 дан ортиқ идоравий ҳужжатлар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этилди;
иккинчидан – Коррупция ҳолатлари ҳақида хабар бериш учун барча турдаги алоқа каналларининг («Ишонч телефони», электрон почта манзиллари, расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлардаги бошқа саҳифалар) узлуксиз фаолияти йўлга қўйилди;
учинчидан – коррупцияга қарши курашиш соҳасида 6 та «Коррупцияга қарши курашиш борасидаги асосий тушунчалар, унга қарши курашиш тарихи ва асосий ёндашувлар», «Коррупцияга қарши курашиш борасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатининг асосий йўналишлари», « Transparency International» халқаро 2 нодавлат ташкилотининг «Коррупцияни идрок этиш индекси»да Ўзбекистон ўрнини яхшилаш масалалари», «Коррупциявий хавф-хатарлар, коррупцияга қарши курашиш чораларининг самарадорлигини ошириш масалалари», «Коррупцияга қарши курашиш соҳасида комплаенс назорат тизимининг ўрни ва аҳамияти», «Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидалари» каби мавзулар бўйича ходимларнинг ҳуқуқий билимлари оширилиб келинмоқда, шунингдек, 50 дан ортиқ тарғибот ва профилактика тадбирлари ўтказилди;
тўртинчидан – ходимлар билан тузилган меҳнат шартномаларига, ходим меҳнат шартномаси бўйича ўз хизмат вазифаларини бажараётганда, коррупциявий ҳатти-ҳаракатларда қатнашмаслик, ўз ваколатларини суиистеъмол қилмаслик каби қатор мажбуриятлар бўйича ўзгартириш киритилди;
бешинчидан – коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлигини рейтинг баҳолаш бўйича амалга ошириладиган тадбирлар рўйхати, айрим функциялар бўйича хавф-хатарларнинг бирлашган харитаси, коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган ходимлар фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхати, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича 2024 йилга мўлжалланган дастури тасдиқланиб, ижрога қаратилди;
олтинчидан – Инспекция марказий аппарати ва ҳудудий бошқармаларнинг барча харидлари «Давлат харидлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, давлат харидларининг махсус электрон портали орқали амалга оширилмоқда.
еттинчидан – Инспекция томонидан амалга оширилаётган ишлар устидан жамоатчилик назорати ўрнатилди. Бунда, Инспекция назорат функциялари соҳасидаги тадбирлар тўғрисидаги тафсилотлар, рақамлар, ҳисобот ва маълумотлар мунтазам равишда интернет тармоғидаги расмий веб-сайт, бошқа саҳифаларда, шунингдек, бошқа ОАВда ёритиб келинмоқда;
саккизинчидан – Инспекцияни юклатилган вазифа ва функцияларни бажаришга қодир бўлган юқори малакали ходимлар билан таъминлаш, уларнинг ҳужжат ва маълумотларини олиш, жой-жойига қўйиш, малакасини ошириш ва кадрлар захирасини шакллантириш ҳамда улар билан ишлаш, бошқариш ва назорат қилишни тартибга солувчи 2 та ҳамда «Ишга қабул қилиш, ходимларни бошқа лавозимга ўтказишда танлов асосида саралаб олиш тўғрисида»ги тартиб қабул қилинди. Ишга қабул қилиш жараёнлари очиқ, ошкора ва шаффоф танлов асосида ташкил этилди.
Коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий механизмлари такомиллаштирилаётгани, бу жараёнга жамоатчилик ва оммавий ахборот воситаларини жалб қилиш ҳамда коррупциянинг олдини олиш бўйича идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатлар, албатта, ўз самарасини беради. Бироқ, халқимиз бу жирканч иллатга муросасиз бўлмас экан, таъсирчан жамоатчилик назоратини ўрнатмас экан, бу йўналишдаги мавжуд муаммоларнинг илдизини қуритиб бўлмайди.
“Сувхўжаликназорат” инспекциясининг
Коррупцияга қарши ички назорат
бўйича масъул ходими