Ушбу сана муносабати билан бугун пойтахтимиздаги “Сувчилар мактаби”да давра суҳбати ўтказилди. “Сув ресурслари ва улардан фойдаланишдаги устувор вазифалар” мавзусидаги тадбир Сув хўжалиги вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ҳамда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, Сув хўжалиги вазирлиги ва Экопартия вакиллари иштирок этди.
Давра суҳбатида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик, сув ресурслари ва улардан самарали фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳада илмий изланишлар ва тадқиқотлар, инновациялар ҳамда кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ахборот хизмати
манба:https://suvchi.gov.uz/uz