“ПАХТАКОР” НАСОС СТАНЦИЯСИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ ТЎЛИҚ УДДАЛАНДИ

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари энергетика бошқармисига қарашли “Пахтакор” насос станциясида ташкил этилган семинарда иншоотни электр энергияси лимитига қатъий риоя қилган ҳолда ишлатиш, жараён давомида энергия тежамкор қурилмалардан фойдаланиш, насос агрегатлари ва эҳтиёт қисмларни белгиланган талаб ва меъёрлар асосида сақлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Тадбирда таъкидланишича, насос станцияси учун 2024 йилга ажратилган электр энергияси ва 2023–2024 йиллар куз-баҳор даврида чиқарилиши лозим бўлган  сув лимити тасдиқлаб  қўйилган. Ана шу кўрсатмалар асосида фаолият юритган жамоа жорий йилнинг ортда қолган даврида ўзи учун ажратилган 331 минг киловатт электр энергия лимитининг 16 минг киловаттини тежашга муваффақ бўлди. Қувонарли жиҳати, фермер жорий йилда ўзига қарашли пахта майдонларида томчилатиб суғориш технологиясини ҳам қўллашни ният қилиб турибди.

Семинарда, шунингдек, “Пахтакор” насос станциясида 4 дона насос агрегати мавжудлиги, жорий қишки мавсумда уларнинг иккитасини таъмирлаш режалаштирилиб, топшириқ ниҳоясига етказилганлигии ҳам айтиб ўтилди.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

манба:https://suvchi.gov.uz/